Слайд1Бир куни ишдан қайтаётганимда бекатда автобус кутиб бироз туриб қолдим. Мен чиққан автобус жуда тиқилинч эди. Бир амаллаб олди эшикдан чиқиб олдим. Автобусдаги паттачи аёл эътиборимни тортди. Эгнида узун кўйлак, бошида рўмол, белида катмонли сумка, бир қўлида пул, бирида эса чипта. Ёши 30-35 ёшлардаги эркакшода аёл эди у. Бекатлардан бирида тўхтаб, автобусга яна одам чиқди. Ўзи эса орқа томондан чиқаётиб, бир амакига юзланди: Read more… …

Слайд3Инсон орзу билан тирик. Умид билан бахтли. Меҳр билан соғлом. Аммо …Орада яна бир атама бор: Армон… Ана шу туйғуда бутун бир умрни емиришга қодир куч бор. Мен шу куч қудратини англаб етганимда кеч эди… Оддий оилада вояга етдим. Онам уй бекаси, отам бор умрини ерга бағишлаган соддагина қишлоқ одами. Биттагина фарзанд бўлганим боис, уларнинг бор меҳри фақат меники эди. Мактабни тугатгач, тиббиёт олийгоҳига ҳужжат топширмоқчи бўлдим. Онам:”Қиз боласан, ўқиб олим бўлармидинг?!” дея қаршилик кўрсатдилар. Лекин меҳрибон отажонимнинг биргина сўзлари билан онам ҳам рози бўлдилар.:”Қўявер, онаси, эртага касал бўлсак, дардимизга шифо топса ёмонми? Ўзимизга нафи тегади-ку!” Read more… …

Слайд2-Вой-дод, ким бор? Ёрдам беринглар! -Мохиниса хола овозининг борича додлаб, қўшнининг дарвозасидан кирдию хушидан кетди. Ичкаридан югуриб чиққан Карима опа нима гаплигини билолмай довдираб қолди: “Вой ўлмасам, ҳой Назира сув опке!” Уйдан уч бола югуриб чиқди. Бир зумда қий-чув бўлиб кетди. Кампирга сув сепишиб, юзларига шапалоқ уришганидан кейингина кўзини очди. Унинг пешонасидан совуқ тер чиқиб, дағ-дағ титрар эди. Read more… …

Слайд4Bugun biz sizlarga anitiqa ma’lumotni taqdim etamiz. Quyida berilgan mevalardan o’zingizga yoqadiganini tanlang va tarifini oq’ing. Bu ma’lumotlar sizning xarakteringizni izohlaydi. Read more… …

Слайд2Унинг кўзлари болакай каби беғубор, қалби ҳам худди шундай – содда. Дилбандининг дийдорини қўмсайди ҳар лаҳза, ҳар он иқболини тилайди. Беминнат ва чексиз меҳр беради у кўзлар! Ана шу кўзлар ўз ниҳолини тўғри ва тик ўсаётганини, камолга интилаётганини кўриб турса кифоя, энг бахтли инсон, деб билади ўзини. Read more… …

Слайд3Лайлихон бугун қайнонасини кўргани бориш учун эрталабданоқ сигир, бузоқларига қараб, уй ишларини саранжомлади. Қизларини мактабга, боғчага, эри Алижонни эса ишга кузатди. Улар алоҳида уй қилиб, кўчиб чиқишганига анча вақт бўлди. Бироқ Лайлихон ишларини қилиб бўлиб, қайнонаси Зулфияхон онанинг хизматини қилишга ҳам улгуради. Қайнонаси яхши аёл. Уни хасталик енгиб, уй юмушларига ярамай қолган. Лайлихон ўқитувчи бўлиб ишласа-да, барча ишларга улгуради. Уни кўрганлар ҳавас қилишади: “Зулфияхоннинг келини жуда меҳнаткаш-да. Барака топсин!”, – деб алқашади. Read more… …

Слайд1Dunyoda shunday odamlar borki, ular baxtli hayot emas,baxtli lahzalar mavjud deb o’ylashadi. Sizningcha, inson baxtli bo’lishi uchun nima kerak? Baxtning o’zi nimadan iborat? Siz quyidagi savollarga javob berish bilan bir qatorda, yuqoridagi kabi o’z savollaringizga ham qisman bo’lsada javob olasiz. Demak testlar: Read more… …

bir kam dunyo– “Бахтлимисиз?”! “Албатта, бахтлиман!”. Лекин… нигоҳлар ер чизди.

– Бу дунёда бахтлилар ҳам кўп аммо… Ким унинг қалбига қулоқ солади?

Юрагидаги дардни ким ўқий олади? Read more… …

farrosh“Кўча кўйда тозаликка эътибор бермаётган, фаррошлар меҳнатига беписанд тенгдошларимни кўрсам, болалигимдаги бир воқеа ёдимга тушади.” Синфдошим Сарвар билан бир маҳаллада турардик. У Ноила опанинг якка-ёлғиз фарзанди эди. Якка, қолаверса, отасиз ўсгани учун ҳам Сарварнинг табиатида қайсарлик, дангасалик бўлиб, унинг қалбида ўзгалар меҳнатини ҳурмат қилиш, қадрлаш ҳисси етишмасди. Маҳалламизда жойлашган мактабимиз эса доимо покиза, айниқса, боғи ва гулзорлари ҳар қандай кишининг баҳри дилини очарди. Read more… …

muhabbatimКелинликнинг завқли онларини сураётган Муҳаббат оиладагиларнинг меҳрини қозониш учун хизмат қилиб чарчамайди. Эри Анварнинг: “Нега мунча тиниб-тинчимайсиз, бўлди-да, дамингизни олинг”, – дейишига қарамай Муҳаббат рўзғор юмушлари билан банд бўларди. “Келиним қўлли-оёқлигина чиқди”, – дея қайнона мақтанса, “яхши оиланинг фарзанди-да”, деб тасдиқларди қайнота. Муҳаббат ўзининг хушмуомалалиги билан қўни-қўшниларнинг ҳам ҳурматини қозонди. Бу бахтли оилани кўплар ҳавас қиларди. Бироқ уларнинг ҳаётида инсон умрининг олмоси – фарзанд етишмаслиги бахтига раҳна солиб турарди. Қайнона беш йил деганда ниҳоят тил ёрди: Read more… …